• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 апреля 10:38

Тошкент вилоятида тоғларда йўқолиб қолган 4 ёшли бола қутқарилди

ФВВ қутқарувчилари йўқолган болани 6 соатдан ортиқ вақт давомида қидириб топди. У тунги вақтда, йўқолган жойидан тахминан 3 км узоқликда топилган.

398
0
Видеодан кадр

ФВВ матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳодиса 13 апрель куни Оҳангарон тумани ҳудудидаги тоғларда содир бўлган. Оила аъзолари, жумладан 4 ёшли бола ҳам дам олиш учун ушбу ҳудудга борган.

Тахминан соат 17:00 атрофида сайр вақтида улар тоғ чўққисидаги қор қолдиқларини кўриш учун юқорига кўтарилишга қарор қилган.

«Айнан шу жойда катталар сайр давомида болани унутиб қолдириб, пастга тушиб, дам олишни давом эттириш учун тапчонларга қайтишган. Боланинг йўқлиги тахминан 40 дақиқадан кейин маълум бўлган. Шундан сўнг яқинлари дарҳол ФВВ навбатчилик қисмига хабар беришган», — дейилади хабарда.

Йўқолган болани қидиришга Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қидирув-қутқарув гуруҳлари, шунингдек «Қамчиқ» қидирув-қутқарув бошқармаси ходимлари жалб этилган. Қидирув-қутқарув ишлари 6,5 соатдан ортиқ давом этган.

14 апрель куни тунги соат 00:20 да бола Олмалиқ махсус қидирув-қутқарув отряди томонидан тирик ҳолда топилган. Қутқарувчиларнинг айтишича, бола ота-онаси унутган жойдан тахминан 3 км узоқликда аниқланган. Уни топишган пайтда бола тиззасигача қор ичида жим ҳолда турган.

Маълум қилинишича, бола яқинларига топширилган. Ҳозирда у уйида бўлиб, аҳволи яхши.

398
0

Комментарии