• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 апреля 20:15

Тошкент метросида йўловчи қизнинг уятли жойига тегинган йигит қамалди

19 яшар йигит қизга номақбул ҳаракат қилгани сабаб уч суткага қамалди.

585
0
uznews.uz

Суд ҳужжатларига кўра, 19 ёшли И.А.  Метрополитеннинг Чилонзор йўналишидаги “Халқлар дўстлиги” метро бекатидан “Чилонзор” бекати томон электропоезд ичида А.Р.ни қўли билан олд қисм жинсий аъзосига тегиниб, унга нисбатан номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир қилган.

Суд мажлисида судланувчи И.А. юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига қисман иқрорлигини, ўша куни чарчаган бўлгани, И.А.ни олд қисмига унинг қўлидаги сумкаси тегиб кетган бўлиши мумкинлигини, содир этган қилмишидан пушаймонлигини, жабрланувчидан кечирим сўрашини, бундан кейин бу ҳолатлар бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради.

Суд қарорига кўра, И.А. МЖтКнинг 41-1-моддаси билан унга нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

585
0

Комментарии