• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 апреля 14:36

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 олдидан АҚШ элчихонасига ташриф буюрди

Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси ЖЧ-2026 финал босқичига тайёргарлик доирасида Тошкентдаги АҚШ элчихонасига ташриф буюрди.

243
0
t.me/USAUzbekistan

Элчи Jonathan Henick футболчиларни шахсан кутиб олиб, уларга бўлажак мусобақада омад тилади.

АҚШ элчихонасининг расмий Telegram канали маълум қилишича, учрашув давомида футболчилар ходимлар билан мулоқот қилди ва автограф-сессия ўтказди. Тадбир самимий ва дўстона муҳитда ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси учун ушбу мундиаль тарихий аҳамиятга эга — жамоа илк бор ўз тарихида жаҳон чемпионатида иштирок этади. Турнир 2026 йил ёзида АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

243
0

Комментарии