• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 апреля 10:43

Ҳарбий хизматчилар ўртасида китобхонлик танлови ғолиблари электромобиллар билан тақдирланади

Президент ҳарбий хизматчиларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларни бу борада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирларини маъқуллади.

261
0
President.uz

Жорий йилдан бошлаб ҳар йили Қуролли Кучларнинг барча тоифадаги ҳарбий хизматчилари ўртасида "Маънавият қалқони" тўрт босқичли республика китобхонлик танлови ўтказилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Танловнинг биринчи босқичи ҳарбий қисмлар ва ҳарбий таълим муассасаларида, иккинчи босқичи ҳарбий округлар, бирлашма ва қўшилмаларда, учинчи босқичи Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда ўтказилади. Финал республика босқичида саралаш босқичи ғолиблари ўзаро куч синашади.

Якуний босқич ғолибларининг 4 нафари Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг бош мукофоти - замонавий электромобиль ва дипломлар билан тақдирланади.

Совринли ўринларни эгаллаган ҳарбий хизматчилар пул мукофотлари ва дипломлар билан ҳам рағбатлантирилади.

Давлат раҳбари билдирилган таклифларни маъқуллаб, тегишли қарорларни имзолади.

261
0

Комментарии