Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтиб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йил сентябрь ойида Россия Федерацияси шаҳарларидан Тошкентга чартер қатновларга эркин сотув очилганини маълум қилди.
Ҳозирги вақтда Москва, Санкт-Петербург, Ростов-Дондан Тошкентга учадиган рейсларга чипта харид қилиш имкони бор.
Ўзбекистонга парвоз қилиш фақат Ўзбекистон фуқароларига, ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотнома (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соат амал қилувчи) тақдим этилган ҳолда рухсат берилади. ПЗР маълумотномаси бўлмаган йўловчилар қатновларга қўйилмайди.
Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, АЖ мобил иловаси орқали, шунингдек, Uzbekistan Airways АЖнинг энг яқин сотув офисларидан ёки авиакомпания ташувларини сотиш агентликларидан сотиб олиш мумкин.