• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 апреля 00:22

Ҳарбийлар ўртасида китобхонлик танлови ғолиблари электромобиллар билан тақдирланади

Президент ҳарбий хизматчиларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш, шунингдек, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни маъқуллади.

102
0
uznews.uz

Жорий йилдан бошлаб Қуролли Кучларнинг барча тоифадаги ҳарбий хизматчилари ўртасида ҳар йили «Маънавият қалқони» номли тўрт босқичли республика китобхонлик танлови ўтказилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Танловнинг:

  • биринчи босқичи — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий таълим муассасаларида
  • иккинчи босқичи — ҳарбий округлар, бирлашмалар ва қўшилмаларда
  • учинчи босқичи — Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда ўтказилади

Якуний республика босқичида саралаш босқичлари ғолиблари ўзаро беллашади.

Якуний босқичда ғолиб бўлган тўрт нафар иштирокчи Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг бош совғаси — замонавий электромобил ва дипломлар билан тақдирланади.

Шунингдек, совриндор ўринларни эгаллаган ҳарбий хизматчилар пул мукофотлари ва дипломлар билан рағбатлантирилади.

Давлатимиз раҳбари тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, тегишли қарорни имзолади.

102
0

Комментарии