• 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 сентября 2020

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги иш бошлайдиган бино маълум қилинди

Янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қайси бинога жойлашиши маълум бўлди.

1207
0
ЎзА

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига биноан, тугатилаётган “Ўзпахтасаноат” АЖга тегишли Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 8а-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан бирга янги ташкил қилинган Коррупцияга қарши курашиш агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилади.

«Бунда, объект баҳоланган қийматда “Ўзпахтасаноат” АЖнинг Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб- қувватлаш жамғармаси олдидаги қарзининг бир қисми камайтириш ҳисобига берилади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 29 июнь куни Президент фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилганди.

1207
0