• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 апреля 10:15

Ўзбекистонда янги форматдаги 14 та «яшил» техникум очилади

Янги техникумларда ўқувчилар эко-стипендиялар олади ва қўриқхоналарда амалий тажриба ўтайди. Инглиз тилини B2 даражада биладиган битирувчилар эса Green University’да ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлади.

255
0
uznews.Zamin Zamin

Президент қарорига кўра, 2026–2027 йиллар давомида республика бўйлаб янги форматдаги 14 та «яшил» техникум фаолият бошлайди.

Улар Элликқалин, Избаскан, Бухоро, Заамин, Қарши, Кармана, Норин, Бойовут, Шерабод, Қўштепа, Урганч, Қуйичирчиқ, Шайхонтоҳур туманлари ва Самарқанд шаҳрида ташкил этилади.

Ушбу техникумларда мутахассисларни ўрта бўғинда тайёрлаш тизими жорий қилиниб, у ҳудуднинг экологик, ижтимоий ва иқтисодий шароитларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. 2030 йилгача мазкур таълим муассасаларида 10 минг нафар замонавий эко-кадрлар тайёрланади.

Мазкур техникумларда эко-стипендия жорий этилади. Ҳар йили иқтидорли 10 нафар талабага Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда стипендия тўланади.

Ўқувчилар табиат қўриқхоналари, ўрмон хўжаликлари ва ботаника боғларида амалий тажриба ўтайдилар. Ўқишнинг иккинчи курсидан бошлаб амалий машғулотлар улуши 70 фоизга етади.

Бундан ташқари, инглиз тилини B2 даражада биладиган ва юқори баҳоларга эга бўлган битирувчилар Green University’да ўқишни 2-босқичдан давом эттириш имкониятига эга бўладилар.

255
0

Комментарии