• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 марта 12:26

Наманганда ўқитувчи 6-синф ўқувчисини жинсий зўрлаб келгани айтилмоқда

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан жиноят иши очилганини маълум қилди.

1029
0
uznews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги 8-мактабда ўқитувчи томонидан вояга етмаган, 6-синф ўқувчига нисбатан эҳтимолий жинсий зўравонлик қилгани ҳақимда хабар тарқалганди.

Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра, 2026 йил 28 март куни Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан туман ички ишлар органларига 8 - умумтаълим мактабида таҳсил олувчи вояга етмаган фарзандига нисбатан содир этилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар юзасидан мурожаат келиб тушган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланган ҳамда унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан ҳар томонлама, тўлиқ ва холис тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумотлар ўрнатилган тартибда эълон қилинади.

1029
0

Комментарии