• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 марта 19:13

Тошкент вилоятида мушукларни шафқатсизларча қийнаб, ўлдирган икки эркак қамалди

Мушукларни тепиб, сўнг уларни милтиқ билан отиб, ўлдиргани акс этган видео тарқалди.

721
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Бўстонлиқда мушукларнинг қийноққа солингани ва ўлдирилгани акс этган видеолар тарқалди. Кадрларда икки киши жониворларни тепгани ва милтиқдан ўқ узганини кўриш мумкин. Тошкент вилояти ИИББ хабарига кўра, воқеа 2025 йил декабрда содир бўлган. 

Судга қарори билан, 33 ёшли (М.Ш.)га нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси.

Шунингдек, 30 ёшли (А.А.)га нисбатан МЖтКнинг 220(1)-моддаси (қуролнинг қонунга хилоф муомаласи) билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун қонунчиликда жавобгарлик муқаррар. Маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бу каби ҳаракатлар такроран содир этилса, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

721
0

Комментарии