• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 марта 13:34

Тошкентда туманларни ривожлантиришни режалаштиришнинг янги тизими жорий этилмоқда

Янги тизим мақсадлар, бюджет, амалга ошириш муддатлари ва ижрочилар масъулиятини аниқ белгилашни, шунингдек натижаларга эришиш устидан назоратни назарда тутади. Ёндашув халқаро тажрибага асосланган бўлиб, аҳоли мурожаатларини ҳисобга олишни ҳам ўз ичига олади.

234
0
uznews.uz

Пойтахтда туманларни ривожлантиришни режалаштиришнинг янги тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Янги ёндашув иқтисодий ва молиявий режалаштириш ҳамда натижага йўналтирилган бошқарув тамойилларига асосланади. Унда мақсадлар, ресурслар, муддатлар ва кутилган натижалар аниқ белгилаб берилади. Аввалги умумий ифодалар ўрнига, энди аниқ ва ўлчанадиган натижаларга эътибор қаратилади.

Эндиликда ҳудудларни ривожлантириш қуйидаги тамойил асосида амалга оширилади: режа — бюджет — масъул — назорат — натижа.

Сўнгги бир йил давомида Тошкентда Европа ва Осиё шаҳарларида қўлланиладиган замонавий бошқарув усуллари ўрганилиб, маҳаллий шароитга мослаштирилди. Натижада пойтахтнинг барча 12 та тумани учун алоҳида ривожланиш режалари ишлаб чиқилди ва улар халқ депутатлари Кенгашлари йиғилишларида тасдиқланади.

Янги тизим етарлича ишлаб чиқилмаган лойиҳаларни амалга оширишдан воз кечишни назарда тутади. Энди ҳар бир лойиҳа ривожланиш режасига киритилиши учун қуйидагилар бўлиши шарт:

  • аниқ белгиланган амалга ошириш муддатлари;
  • тасдиқланган молиялаштириш манбалари ва бюджет кўрсаткичлари;
  • белгиланган масъул ижрочилар;
  • кутилган ва ўлчанадиган натижалар.

Бу ёндашув молиявий ёки вақт жиҳатдан асосланмаган ташаббусларнинг олдини олади ва ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлайди. Шу билан бирга, рақамли воситалар орқали лойиҳалар ижросини доимий мониторинг қилиш тизими жорий этилмоқда. Бу жараёнларни назорат қилиш, камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва бошқарув самарадорлигини ошириш имконини беради.

Ривожланиш режаларини шакллантиришда аҳолининг мурожаатлари ҳам инобатга олинади. Улар “Xalq nazorati” платформаси, Халқ қабулхоналари, маҳалла органлари, шунингдек ОАВ, журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган таклифлар асосида йиғилади.

Молиявий манба эса туманларда иқтисодий фаолликни ошириш, фойдаланилмаётган объектларни ишга тушириш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига шакллантирилади. Бу эса аҳолига қўшимча юкламасиз ички ресурсларни кўпайтиришга қаратилган.

Тўпланган маблағлар аҳоли ҳаёт сифатига бевосита таъсир қилувчи устувор йўналишларга йўналтирилади. Жумладан:

  • ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш;
  • муҳандислик тармоқларини модернизация қилиш;
  • йўлларни таъмирлаш;
  • ҳудудларни ободонлаштириш;
  • шаҳар муҳитини барқарорлигини ошириш.

Фуқаролар янги ривожланиш ғоялари, иқтисодий ташаббуслар ва шаҳар муҳитини яхшилаш бўйича таклифларини Telegram-бот ёки 71 210 03 36 ишонч телефони орқали юборишлари мумкин.

Шаҳар маъмуриятига кўра, барча мурожаатлар кўриб чиқилади ва асосли деб топилса, ҳудудларни ривожлантириш режаларини янгилашда инобатга олинади.

234
0

Комментарии