• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 марта 13:07

Академик лицей ўқувчилари учун якуний давлат аттестацияси тартиби соддалаштирилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан ўрта махсус таълим муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартибига қўшимчалар киритилди.

260
0
t.me/FarDU_al

Унга кўра, хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар ушбу фанлардан давлат имтиҳонларидан озод этилади. Шу билан бирга, уларга максимал балл берилади.

Шунингдек, эндиликда ўқувчилар давлат имтиҳони натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида апелляция шикояти беришлари мумкин (илгари – натижа эълон қилинган пайтда дарҳол).

Апелляция комиссияси шикоятни уч иш куни ичида кўриб чиқади (илгари – мурожаат қилинган куннинг ўзида). Бунда ўқувчи ёки унинг ота-онаси шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Апелляция жараёнида ўқувчининг давлат имтиҳонидан олган баллини камайтиришга йўл қўйилмайди. Агар апелляция комиссияси қароридан норози бўлса, ўқувчи юқори турувчи ташкилотга ёки судга мурожаат қилиши мумкин.

260
0

Комментарии