• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 марта 11:31

Самарқандда бир эркак майнинг ферма ташкил қилиб, 2 млрд сўмлик “свет” ўғирлади — видео

5 дона майнинг қурилмаси орқали ноқонуний равишда фаолият юритиб келган шахсга нисабатан жиноят иши қўзғатилди.

302
0
Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси, Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-техник тадбирлар давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи 1984 йилда туғилган шахс назорат қилинмайдиган даромад олиш ва ноқонуний йўл билан бойлик орттириш мақсадида электр тармоқларидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган

Аниқланишича, ушбу шахс Самарқанд шаҳри Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган хонадоннинг ертўла қисмида шаҳар электр тармоқларига ноқонуний равишда уланиб, шартнома тузмасдан майнинг фермаси ташкил этган.

У беш дона майнинг қурилмаси орқали ноқонуний равишда фаолият юритиб келган.

Текширувлар давомида мазкур қонунбузарлик натижасида электр тармоқлари корхонасига 2 миллиард сўм миқдорида зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси, тўртинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

302
0

Комментарии