• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 марта 19:32

Президент Янги Тошкентда ЖЧ-2027 олдидан қурилаётган футбол стадионини бориб кўрди

55 минг томошабинга мўлжалланган стадион Осиёдаги энг йирик футбол иншооти, Ўзбекистонда футбол ва спортни ривожлантиришнинг муҳим марказига айланади.

405
0
uznews.uz

Шавкат Мирзиёев сешанба куни Янги Тошкентга ташрифи чоғида йирик спорт иншооти - замонавий футбол стадиони қурилишини кўздан кечирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айни пайтда ер текислаш ишлари тўлиқ якунланган. Пойдеворни қуйиш 95 фоизга бажарилди. Қурилиш майдонига металл конструкциялар босқичма-босқич етказиб берилмоқда.

Янги стадион ФИФАнинг барча талабларига мувофиқ қурилмоқда. У Осиёдаги энг йирик ва замонавий инфратузилмага эга футбол стадионларидан бирига айланади. Ушбу иншоот нафақат 2027 йилда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига, балки келажакда ўзбек футболи ва умуман ёшлар спорти ривожига хизмат қилади.

55 минг томошабинга мўлжалланган стадион 6 қаватли бўлади. Томошабинларнинг қулай ва тез кириб-чиқиши учун 10 дан ортиқ эскалатор ўрнатилиши кўзда тутилган. Шунингдек, унга туташ ҳудудда яна учта машғулот майдони жойлаштирилади. Стадион ёнида метро бекати қурилади ва 5 минг 500 ўринли автотураргоҳ ташкил этилади.

Давлатимиз раҳбари бундай сиғимли ёпиқ стадион мамлакатимизда биринчи марта барпо этилаётгани, шунинг учун ҳар бир деталга эътибор қаратиш муҳимлигини таъкидлади.

Атрофни ободонлаштириш ишларини бугундан режалаштириб, уларни изчил, босқичма-босқич амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, футбол стадиони қурилишига тамал тоши қўйиш маросими ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган эди. Лойиҳа 100 миллион долларга баҳоланмоқда.

405
0

Комментарии