• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 марта 14:06

Ўзбекистонда мол гўшти нархларининг сезиларли ўсиши кузатилмоқда.

Ўтган ойга нисбатан гўштнинг максимал нархи 8 фоизга ошган.

309
0
uznews.uz

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, 24 март ҳолатига улгуржи бозорда мол гўшти нархи 75 мингдан 108 минг сўмгачани ташкил этган. Бир ҳафта олдинги кўрсаткичлар (70–105 минг сўм) билан солиштирилганда, минимал нарх 7,1 фоизга, максимал нарх эса 2,9 фоизга ошган.

Бир ой аввал эълон қилинган маълумотлар (70–100 минг сўм) билан таққослаганда, мол гўштининг максимал нархи 8 фоизга ўсган.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ва блогерлар ҳам турли савдо нуқталарида мол гўштининг чакана нархлари ошганини таъкидламоқда.

Мол гўшти нархининг ошиши Россияда фермерлардан чорва молларини касалликлар — масалан, пастереллёз ва қутуриш тарқалиши баҳонасида мусодара қилиш ва йўқ қилиш ҳолатлари билан ҳам боғланмоқда. Бу ҳолат айниқса чорва зичлиги юқори бўлган ҳудудларда кузатилмоқда.

Нархлар ўсишига таъсир қилган яна бир омил — Қозоғистон томонидан Россиядан тирик чорва, термик ишлов берилмаган озуқа ва чорвачилик маҳсулотларини олиб кириш ҳамда транзит қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилганидир.

309
0

Комментарии