• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 марта 12:30

Ўзбекистоннинг олтин захираси 3 ой ичида салкам 12 млд долларга ошди

1 март ҳолатига кўра олтин захиралари қиймати 67,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

323
0
uznews.uz

Марказий банкнинг хабар қилишича, 2026 йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин захиралари қиймати 67,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич йил бошидаги 55,1 миллиард долларга нисбатан сезиларли ошган. 

Маълумотларга кўра, шу даврда олтиннинг жисмоний ҳажми ҳам ўсган. Жумладан, 12,6 миллион трой унциядан 13,1 миллион трой унцияга етган. Халқаро бозорларда олтин нархининг ошиши захиралар қийматининг кўпайишига катта таъсир кўрсатган.

Мутахассислар таъкидлашича, олтин иқтисодий ноаниқлик ва геосиёсий беқарорлик даврларида муҳим хавфсиз ва стратегик актив ҳисобланади. У узоқ муддатда қийматини сақлаб қолувчи юқори ликвидли актив сифатида, шунингдек инфляция ва валюта қадрсизланишига қарши табиий ҳимоя воситаси бўлиб хизмат қилади.

323
0

Комментарии