• 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 сентября 2020

Эртага Юнусободда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

18 сентябрь куни тумандаги 9-мавзеда қурилаётган юқори босимли газ тақсимлаш пункти туфайли аҳоли ва истеъмолчилар газдан узиб қўйилади.

1168
0
UzNews.uz

"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизматининг хабарига кўра 2020 йил 18 сентябрь куни тумандаги 9-мавзеда қурилаётган юқори босимли газ тақсимлаш пунктини ҳаракатдаги газ қувурида қайта улаш ишлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар амалга оширилади.

Шу муносабат билан, тумандаги қуйидаги манзиллардаги аҳоли ва истеъмолчилар газдан узиб қўйилади:

-  “Юнусобод 6 мавзе”да 2329та хонадон

-  “Юнусобод 7 мавзе”да 2445та хонадон

-  “Ғайратий” маҳалласида 1080та хонадон

-  “Исломобод” маҳалласида 100та хонадон

-  Мойқўрҳон кўчасида жойлашган “ФВВ” коттеджлари

Улгуржи истеъмолчилари:

-  “Юнусобод 6 мавзе”даги барча улгуржи истеъмолчилар

-  “Юнусобод 7 мавзе” даги барча улгуржи истеъмолчилар

-  “Ғайратий” маҳалласидаги барча улгуржи истеъмолчилар 

-  “Исломобод” маҳалласидаги барча улгуржи истеъмолчилар

-  Қора Қамиш кўчасидаги “Камаз” устахонаси

-  Қора Қамиш кўчасидаги “Пиво” заводи

-  Қора Қамиш кўчасидаги “Зенит” заводи

-  “Юнусобод 7 мавзе” даги “Корзинка” супермаркети

-  “Юнусобод 10 мавзе” даги “Нон” заводи

-  “Хасанбой” даҳасидаги мактаб қозонхонаси                                                                                       

Юқоридаги манзилларнинг барча аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.

Табиий газ босими пасайиши эҳтимоли бўлган истеъмолчилар:

-  “Юнусобод 2,3,4,5,8,9,10,11,12,13,14,15 мавзе”лардаги барча аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар

-  Қора Қамиш кўчасидаги “Акфа” заводи

-  “Йўлариқ” маҳалласида 507та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар

-  “Кулол Қўрғон” маҳалласида 536та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар

-  “Юнусобод” маҳалласида 966та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар

-  “Бободехқон” маҳалласида 1006та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар

-  “Отчопар 1,2” маҳаллаларида 3021та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар

-  “Ҳиёбон тепа” маҳалласида 382та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар

-  “Бодомзор” маҳалласида 457та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар

-  “Янги тарнов” маҳалласида 998та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар

-  “Боғи бўстон” маҳалласида 491та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар

-  “Шайх Шивли” маҳалласида 502та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар

-  “Фирдавсий” маҳалласида 1754та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар

-  “Матонат” маҳалласида 3078та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар

-  “Минор” маҳалласида 1548та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар

-  “Юнусобод 4 мавзе”даги “НБУ” коттеджлари

-  Мойқўрғон кўчасидаги “АҚШ” элчихонаси

-  Боғишамол кўчаси, 160-уйда жойлашган “Кичик саноат зонаси”

-  Боғишамол кўчасидаги “Қимматбаҳо қоғоз фабрикаси”                                                                                                                                                                                  

“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.

1168
0