• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 марта 09:38

Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 миллион доллар қарз бермоқда

Бу пуллар Ўзбекистонга транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва соҳада комплекс ислоҳотларни амалга ошириш ишлатилиши режалаштирилган.

393
0
uznews.uz

Жаҳон банки Ўзбекистонга транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва соҳада комплекс ислоҳотларни амалга ошириш учун 200 миллион доллар ажратишни маъқуллади.

Янги лойиҳа доирасида Сурхондарё вилоятида Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги “Автойўлинвест” агентлиги М41 минтақавий автомобиль йўлининг 91 км қисмини реконструкция қилади. Ушбу йўл Ўзбекистонни Тожикистон, Қирғизистон Республикаси ва Афғонистон билан боғлайди. Мавжуд икки қаторли йўл тўрт қаторли автомагистралга кенгайтирилади.

Реконструкция якунлангач, ушбу йўл қисмидан ҳар куни қарийб 35 000 ҳайдовчи ва йўловчи фойдаланади. Шунингдек, автомагистралга ёндош ҳудудларда яшовчи тахминан 550 000 аҳолининг транспорт хизматлари ва иқтисодий имкониятлардан кенгроқ фойдаланишини таъминлайди, жумладан бизнесни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш орқали.

Лойиҳа йўл қопламаси сифатини яхшилаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ва автобус бекатларининг қулайлигини яхшилаш бўйича қурилиш ишларини молиялаштиради. Шунингдек, сув тошқинлари хавфини камайтириш учун 180 га яқин кўприк ва дренаж иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган.

Ушбу чора-тадбирлар автомобиль йўлининг реконструкция қилинаётган қисмида йўл-транспорт ҳодисалари ва ўлим ҳолатлари сонини камайтиришга, йўлга кетадиган вақтни қисқартиришга (аҳоли пунктларидан ташқарида ўртача тезлик 65 км/соатдан тахминан 90 км/соатгача ошади) ҳамда йўловчи ва юк ташишнинг ишончлилигини оширишга ёрдам беради.

Лойиҳа, шунингдек, Транспорт вазирлигига мультимодал ташувларни ривожлантириш миллий стратегиясини ишлаб чиқишда кўмаклашади. Ушбу стратегия транспорт хизматлари ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат органларининг салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган.

Шу билан бирга, лойиҳа доирасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ўз бизнес-жараёнларини, жумладан корпоратив бошқарувни мустаҳкамлаш, молиявий шаффофликни ошириш, йўловчи ташишни режалаштиришни яхшилаш ва экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) амалиётларини жорий этиш орқали такомиллаштиради.

393
0

Комментарии