• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 марта 14:12

Тошкентда Ҳайит намози муносабати билан айрим кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳридаги 119 та масжидда ҳайит намози ўқилиши режалаштирилганлиги боис 20 март куни соат 00:00 дан 09:00 гача айрим кўчалар ёпилади.

366
0
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши қарорига мувофиқ, жорий йилда Рамазон ҳайити 20 март кунига тўғри келади. Шу муносабат билан 2026 йил 20 март куни Тошкент шаҳридаги 119 та масжидда ҳайит намози ўқилиши режалаштирилган.

Фуқаролар учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш мақсадида, 20 март куни соат 00:00 дан 09:00 гача айрим кўчаларда автотранспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Чеклов жорий этиладиган кўчалар:

Мирзо Улуғбек тумани:
Буюк ипак йўли кўчаси - Шўртепа кўчасидан Султония кўчасигача;

Бектемир тумани:

Бектемир шоҳ кўчаси - Ҳусайн Бойқаро кўчасидандан Бектемир йўли кўчасигача;
Мухтор Авезов кўчасидан Ҳусайн Бойқаро кўчасигача;

Олмазор тумани:

Кичик ҳалқа айланма йўли кўчаси - Сағбон кўчалари чорраҳасидан Нурафшон Сағбон кўчалари чорраҳасигача;

Қорасарой кўчаси - Нуравшон кўчалари чорраҳасидан Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача;

Сағбон кўчаси - Сағбон 12-тордан кўчалари кесишмасидан Келес йўли, Норастепа кўчалари чорраҳасигача;

Шайхонтоҳур тумани:

Кўкча дарвоза кўчаси - Нуравшон кўчалари чорраҳасидан Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;

Бунёдкор – Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон – Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача;

Себзор кўчаси - Нуравшон кўчалари чорраҳасидан Лабзак кўчалари чорраҳасигача;

Чилонзор тумани:

Ал-Хоразмий кўчаси - Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Катта Қани кўчалари чорраҳасигача;

Сўгалли ота кўчаси - Ал-Хоразмий кўчалари кесишмасидан Хонобод 2-бер кўчасигача;

Бунёдкор – Муқумий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача бўлган қисмда;

Учтепа тумани:

Лутфий кўчаси Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Катта Қани кўчалари чорраҳасигача;

Назарбек кўчаси Маҳорат кўчалари чорраҳасидан Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача;

Юнусобод тумани:

Кичик ҳалқа айланма йўли Кўргазма кўчалари чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасигача;

Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача;

Яккасарой тумани:

Кичик ҳалқа айланма йўли кўчаси - Қушбеги чорраҳасидан Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача;

Сергели тумани:

Тошкент ҳалқа айланма йўли - Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасидан Қумариқ кўчалари чорраҳасигача;

Яшнобод тумани:

Фарғона йўли кўчаси - Фитрат кўчалари чорраҳасидан Талимаржон кўчалари чорраҳасигача;

Миробод тумани:

Тошкент ҳалқа айланма йўли кўчаси - Қўйлиқ бозори кўприк остидан Тошкент халқа айланма йўли ва Мунисга кўчалари чорраҳасигача ҳаракат вақтинчалик чекланади.

Қўшимча равишда, жорий йилнинг 20 март куни ҳайит намози муносабати билан жамоат транспортлари соат 04:00 дан ўз иш фаолиятини бошлайди.

Фуқаролардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўралган ҳолда, ўз йўналишларини олдиндан режалаштиришлари ҳамда имкони борича жамоат транспортидан фойдаланишлари сўралади.

366
0

Комментарии