Қайд этилишича, ушбу муборак кунларда улуғ аждодлар ва марҳум яқинларни хотирлаш, уларнинг эзгу амаллари ва меросини ёдга олиш юксак инсоний фазилат ҳисобланади.
Шунингдек, давлат раҳбари Самарқандга ташрифининг иккинчи кунида Imam Maturidi Memorial Complexда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Ўтган йили Abu Mansur al-Maturidi таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланган эди. Шу муносабат билан Самарқанддаги Чокардиза қабристони ҳудудида Имом Матуридий мажмуасини реконструкция қилиш ва ободонлаштириш ишлари бошланган.
10,2 гектар майдонда 250 ўринли масжид, бош кириш портали, илмий марказ, кутубхона, музей ва автотураргоҳ барпо этилмоқда.
Қурилиш ишлари давомида қабристон ҳудудида буюк ислом ҳуқуқшуноси Burhanuddin al-Marghinaniнинг дафн этилган жойи аниқланиб, ҳозирда унинг мақбараси қурилмоқда.
Ушбу буюк алломалар хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, дуо қилинди.
Бунёдкорлик ишлари билан танишар экан, Президент ушбу ҳудуд дунё мусулмонлари учун муҳим зиёрат масканларидан бири эканини таъкидлаб, бу ерда замон талабларига жавоб берадиган шарт-шароитлар яратиш зарурлигини қайд этди.
«Бу мажмуага ташриф буюрган инсон, аввало, Имом Матуридийнинг илмий-маънавий мероси, унинг ислом оламидаги ўрни ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши, шунингдек, бу буюк алломанинг маърифатпарварлик ғоялари бугун ҳам долзарб эканини ҳис қилиши керак», — деди давлат раҳбари.
Шунингдек, қурилиш ишларини сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш, ҳудуддаги яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Комментарии