• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 марта 19:21

Тошкент – Чорбоғ йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Йўналишга 47 ўриндиқли, кондиционер билан жиҳозланган “МАН RR3” русумли туристик автобуслар бириктирилади.

354
0
Тошшаҳартранс

Йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, аҳолининг транспортга бўлган талабини қондириш ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида 2026 йил 23 мартдан бошлаб 1226-сонли “Машинасозлар метроси – Чорбоғ (Ҳумсон қўрғони)” автобус йўналиши қайта йўлга қўйилади.

Мазкур йўналиш “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги “Тошавтобустранс” МЧЖ томонидан ташкил этилмоқда.

Йўналишга 47 ўриндиқли, кондиционер билан жиҳозланган “МАН RR3” русумли туристик автобуслар бириктирилади. Йўл ҳақи 25 минг сўм этиб белгиланган.

Биринчи қатнов ҳар куни соат 06:00 да Машинасозлар метроси бекатидан бошланади. Қатновлар ҳар 1,5 соатда амалга оширилади. Йўл вақти 1 соат 30 дақиқани ташкил этади. Сўнгги қатнов соат 20:30 да Чорбоғдан амалга оширилади ва соат 22:00 да Машинасозлар метросида якунланади.

Автобуслар Машинасозлар метросидан йўлга чиқиб, Махтумқули кўчаси, Янги Ўзбекистон боғи, Хожикент мавзеси ва Чиноркент орқали Ҳумсон қўрғонигача ҳаракатланади.

Йўловчилар йўл ҳақини нақд пулда ёки банк карталари орқали тўлашлари мумкин.

354
0

Комментарии