• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 марта 11:46

Тошкентда туман ФВБ инспектори пора билан қўлга тушди

У клиниканинг ёнғинга қарши ҳолати юзасидан ваколатли ҳамкасблари орқали ижобий хулоса олиш бериш учун 6,5 млн сўм талаб қилган.

373
0
t.me/xavfsizlik_uz

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар Бош бошқармасининг Юнусобод туман бошқармаси Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўлими инспектори Олмазор туманида жойлашган хусусий клиниканинг ёнғинга қарши ҳолати юзасидан ваколатли ҳамкасблари орқали ижобий хулоса олиб беришни ваъда қилиб, жорий йилнинг февраль ойида МЧЖ раҳбаридан 6,5 млн сўм олган

Бироқ, у турли баҳоналар билан ваъдасини бажармасдан келганлиги сабабли, фуқаро ундан пулларини қайтаришни талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, инспектор муқаддам олган пулларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

373
0

Комментарии