"Хавфсиз ва соғлом юрт" профилактик тадбири давомида Қашқадарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан қидирувда бўлган фуқаро қўлга олинди.
Қарши шаҳрида яшовчи 26 ёшли Р.Ж.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан қидирув эълон қилинган.
Ҳуқуқ-тартибот идораларидан яширинишга уринган эркак ташқи кўринишини ўзгартириб, аёллар кийимини кийган.
У патруль-пост хизмати ходимларида шубҳа уйғотди. Текширув давомида унинг шахси аниқланиб, қидирувда экани маълум бўлди.
Ҳозирда у қўлга олинган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Комментарии