• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 марта 06:01

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Гуманитар юк таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмлар киритилган.

400
0
uznews.uz

Ўзбекистон ҳукумати Эрон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, ун, гуруч, шакар, макарон маҳсулотлари, кунгабоқар ёғи, консервалар, шунингдек, дори-дармон ва тиббий буюмлардан иборат гуманитар юк Эрон томонига етказилди.

Инсонпарварлик юкини қабул қилиш маросимида Дарегаз шаҳри мери Мужтаба Базмара, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Хуросон-Разавий вилоятидаги ваколатхонаси раҳбари, вазир маслаҳатчиси Али Масумифар, шунингдек, Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтаба Рузбеҳани иштирок этди.

Тадбирда мутасаддилар Ўзбекистон президентига инсонпарварлик ёрдами ва Эрон халқига кўрсатилаётган эътибор учун самимий миннатдорлик билдирди.

Ушбу ташаббус икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг ёрқин ифодаси эканини таъкидладилар.

400
0

Комментарии