• 12 653 сум
    -58.77
  • 14 822 сум
    -105.71
  • 162 сум
    -0.75
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 653 сум
    -58.77
  • 14 822 сум
    -105.71
  • 162 сум
    -0.75
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 17 сентября 2020

Бухорода эркак собиқ хотинининг яқинларини оилавий калтаклади — видео

Эркак ўз отаси ва акаси билан собиқ турмуш ўртоғининг онаси ва янгасини калтаклашди. 

1337
0
Скриншот

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Олот туманидаги жанжал ҳолатлари акс этган ҳолат бўйича ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти расмий маълумот берди.

Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 5 сентябрь куни Бухоро вилоятининг Олот туманида содир бўлган.

Усмон Шайҳ маҳалласида савдо ва хизмат кўрсатиш биноси қуришни мўлжаллаган тадбиркор таъмирлаш ишлари бўлаётган бинога онаси ва янгаси билан боради.

Мазкур бинода вақтинча яшаб келаётган собиқ турмуш ўртоғи уларни бинога киришига ва ҳамда эгалик қилишига қаршилик кўрсатиб, жанжал чиқарган. 

Жанжалга собиқ турмуш ўртоқнинг қариндошларидан отаси ва акаси ҳам аралашади. Улар тадбиркорнинг оила аъзоларини калтаклайди. Аёлнинг акаси бошқарувида бўлган Кобальт русумли автомашина билан тадбиркорни қасддан уриб ўртача оғир тан жароҳати етказган. Бундан ташқари жанжалкаш ака мазкур тушунмовчиликни тўхтатиш мақсадида ҳодиса жойига етиб борган.

Туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторининг қонуний талабларини бажармасдан ҳаммани ножўя сўзлар билан ҳақоратлаб, танасининг турли қисмларига уриб тан жароҳати етказади.

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.

1337
0