Uzbekistan Airways Матбуот хизмати хабарига кўра, Дубай шаҳри ҳаво ҳудудидан фойдаланишга киритилган вақтинчалик чекловлар муносабати билан, фақатгина 16 март куни Тошкент – Дубай йўналишидаги HY333 рейси учиш аэропортига (Тошкент шаҳрига) қайтарилади.
Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича чекловларни инобатга олган ҳолда, жорий йилнинг фақатгина 16 март кунги Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишидаги HY333/334 рейслари бекор қилинди.
“Бекор қилинган рейслар йўловчиларига авиакомпаниянинг исталган кейинги рейсларига чипталарни бепул қайта расмийлаштириш ёки авиачипта харид қилинган жойда маблағларни тўлиқ қайтариб олиш таклиф этилади”, - дейилади хабарда.
Комментарии