• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 16 марта 09:00

Visa билан Жаҳон чемпионатига йўл: Hamkorbank янги ютуқли акцияни бошлади

Hamkorbank АТБ «FIFA World Cup 2026 Жаҳон чемпионатига йўлланмани Visa билан ютиб олинг» номли ютуқли акцияни расман эълон қилди. Энди мижозлар кундалик харидларни амалга ошириш орқали футбол бўйича энг нуфузли мусобақа — FIFA World Cup 2026 ўйинини стадиондан туриб томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

576
0
uznews.uz

Акция 2026 йил 2 мартдан 3 майга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилади. Унда 18 ёшга тўлган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган барча фуқаролар иштирок этиши мумкин (банк ходимлари ва норезидентлар бундан мустасно).

Иштирок этиш шартлари оддий: акция даврида Hamkorbank Visa сўм картасини расмийлаштириш ва карта орқали жами камида 1 миллион сўм миқдорида тўловларни амалга ошириш лозим. Бунда пул ўтказмалари ва картани тўлдириш амалиётлари ҳисобга олинмайди. Ҳар бир сарфланган 1 000 000 сўм учун иштирокчига 1 та иштирок рақами берилади. Масалан, акция давомида 3 546 000 сўм миқдорида харид қилган мижоз 3 та рақам билан иштирок этади ва ютиш имкониятини оширади.

Акция доирасида 1 та асосий соврин ўйналади — Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги FIFA World Cup 2026 ўйинига 2 кишили тўлиқ йўлланма.

Ғолиб қуйидаги тўпламни қўлга киритади:

- Жаҳон чемпионати ўйинига 2 та чипта;
- Ўтказиладиган давлатгача ва Ўзбекистонга қайтиш учун 2 та эконом тоифадаги авиачипта;
- 4 кеча 4 юлдузли меҳмонхонада тунаш;
- 600 АҚШ доллари миқдоридаги олдиндан тўлдирилган Visa картаси;
- Аэропорт трансферлари ва режалаштирилган тадбирларгача транспорт;
- Меҳмонхонада ҳар кунги нонушта;
- Кўнгилочар ёки маданий тадбир;
- Visa жамоаси томонидан тиббий ва хавфсизлик ёрдами.

Ғолибни аниқлаш жараёни очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилади. Акция шартларини бажарган иштирокчилар рўйхати банк дастури асосида шакллантирилади ва random.org орқали тасодифий танлаш йўли билан асосий ғолиб ҳамда 2 нафар захира номзод аниқланади. Жараён банкнинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида жонли эфирда намойиш этилади.

Агар асосий ғолиб совринни қабул қилмаса ёки унга мамлакатга кириш визаси рад этилса, соврин захира номзодга тақдим этилади. Банк виза олиш жараёнида иштирок этмайди. Шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ютиб олинган совға учун солиқ ва мажбурий тўловлар ғолиб томонидан тўланади.

Мазкур акция таваккалчилик асосида ташкил этилган лоторея ўйини эмас ва иштирок этиш ихтиёрий ҳисобланади. Батафсил маълумотни hamkorbank.uz сайти ёки 1256 қисқа рақами орқали олиш мумкин.

Футбол мухлислари учун бу нафақат акция, балки орзудаги стадион муҳитини ҳис қилиш имкониятидир. Visa билан харид қилинг — ва, эҳтимол, айнан сиз FIFA World Cup 2026 трибуналаридан Ўзбекистон ўйинини жонли томоша қиладиган омадли мухлисга айланарсиз.

Сайт: hamkorbank.uz
Телефон: 1256
Instagram: @hamkorbank.uz
Telegram: t.me/Hamkorbankuz

Реклама ҳуқуқи асосида

576
0

Комментарии