Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси хабарига кўра, Темур Малик кўчасининг Буюк ипак йўли кўчаси билан кесишган қисмидаги носозликни бартараф этиш даврида ушбу оралиқда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланиши сабабли, Темур Малик кўчаси орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинча қуйидагича ўзгартиришлар киритилади:
- 49-сонли автобус йўналишининг ТТЗ АШБ томон ҳаракати Т.Малик, Султония, Шўртепа-2, Шўртепа, Т.Малик кўчалари орқали ташкил этилади;
- 128-сонли автобус йўналишининг ҳаракати икки томонлама Т.Малик, Дўрмон йўли, Мирзо Улуғбек, Т.Малик кўчалари орқали ташкил этилади;
- 149-сонли автобус йўналишининг ҳаракати икки томонлама Мингбулоқ, Ш.Бурхонов, Мирзо Улуғбек, Т.Малик кўчалари орқали ташкил этилади.
Кўчаларда транспорт тирбандликлари ортиши ва йўллардаги чекловлар натижасида йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Комментарии