• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 марта 09:57

Ўзбекистон қўшни давлатлар учун гидротехник муҳандислар тайёрлайди

Мамлакатда қишлоқ ва сув хўжалиги учун муҳандис кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Талабалар ҳафтада икки марта пуллик амалиёт ўташади, шунингдек, дронларни бошқаришни ўрганишади.

261
0
Иллюстрация

Тегишли таклифлар Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди. Тақдимотда аграр ва сув хўжалиги соҳаларидаги йирик лойиҳаларни амалга оширишда илмий ишланмалардан етарлича фойдаланилмаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу боис айрим лойиҳалар кутилган натижани бермаяпти. Шу боис илм билан амалиёт ўртасидаги боғлиқликни кучайтириш, олим ва тадқиқотчиларни янада фаол жалб этиш таклифи билдирилди.

Дуал таълим тизимини жорий этиш ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири бўлади. Талабалар тўрт кун давомида назарияни ўрганишлари ва икки кун давомида корхоналарда ҳақ тўланадиган амалиёт ўташлари таклиф этилади.

Хусусан, сув хўжалиги йўналишида сувни тежаш ва суғоришни самарали ташкил этиш, гидротехника ва гидроэнергетика соҳасида каналларни бетонлаш, смета тузиш ва кичик гидроэлектр станциялар қурилишида иштирок этиш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш йўналишида техникаларни тайёрлаш ва ҳосилни йиғиштириш ишларида қатнашиш имконияти яратилади.

Шунингдек, Ўзбекистон сув ресурсларининг катта қисми трансчегаравий манбаларга боғлиқлиги кўрсатиб ўтилди. Шу боис, сув ресурслари соҳасида дипломат кадрларни тайёрлаш муҳим стратегик вазифалардан бири экани таъкидланди.

Университетда ташкил этилган “Халқаро сув дипломатияси” магистратура дастурини кенгайтириш ва давлат гранти асосидаги қабул ўринларини кўпайтириш таклифи маъқулланди. Бу дастур орқали қўшни давлатлар учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш кўзда тутилган.

Тақдимотда университетнинг илмий-инновацион салоҳиятини кучайтиришга қаратилган янги ташаббуслар ҳам маълум қилинди. Хусусан, дронлардан фойдаланиб, экин майдонларини мониторинг қилиш, ҳосилдорликни прогнозлаштириш, зараркунандаларга қарши курашиш каби хизматларни, космик мониторинг маълумотлари асосида илмий тавсиялар ишлаб чиқишни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Шу мақсадда университетда дронларни бошқаришга ўқитиш курслари жорий этилади, космик тадқиқотлар ва сунъий йўлдошлар лабораторияси, комплекс илмий-тадқиқот лабораториялари ташкил этилади.

Президент мутасадди идораларга илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, қишлоқ ва сув хўжалиги учун мутахассислар тайёрлашда замонавий технологияларни жорий этиш бўйича топшириқлар берди.

261
0

Комментарии