• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 марта 07:48

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги нефть ва газ ҳолатини таҳлил қилди

Дунёда нефть ва газ нархининг кескин кўтарилиб кетиши ортидан президентга нефть ва газ соҳасида нималар қилинаётгани тақдимот қилинди.

441
0
prezident.uz

Президент Шавкат Мирзиёевга нефть ва газ соҳасида белгиланган вазифалар ижросининг ҳолати юзасидан ҳисобот берилди, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати. 

Маълумки, жорий йилнинг 30 январь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш, углеводород захираларини кенгайтириш ва тармоқни замонавий технологиялар асосида ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланганди. 23 февраль куни эса ушбу топшириқларнинг дастлабки ижроси кўриб чиқилиб, қатор қўшимча топшириқлар берилган эди.

Тақдимотда жорий йилнинг 30 январь куни "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятига берилган фаолияти самарадорлигини ошириш ва углеводород захираларини кенгайтириш бўйича устувор вазифалар таҳлил қилинди.

Нефть ва газ соҳасида геология-қидирув ишларини кенгайтириш, янги конларни аниқлаш, мавжуд қудуқлар самарадорлигини ошириш ва қазиб чиқариш ҳажмини барқарорлаштиришга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Бу борада соҳа раҳбарларининг жорий йил бошидан 3D сейсмик қидирув ишлари 471 квадрат километр ҳажмда амалга оширгани, 11 та янги қудуқ ишга туширилгани, 20 та қудуқда таъмирлаш ишлари бажарилгани ва 5 та технологик тадбир амалга оширилгани тўғрисидаги маълумоти кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, соҳада операцион самарадорликни ошириш, корхоналарнинг харажатларини мақбуллаштириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбари белгиланган вазифалар ва режалаштирилган чора-тадбирлар ижросини аниқ ҳисоб-китоб ва қатъий интизом асосида таъминлашни давом эттириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Европа комиссиясининг берган маълумотларига кўра, Эрондаги вазият фонида ЕИда табиий газ нархи деярли 90 фоизга, нефт нархи эса 40 фоизга кўтарилган.

441
0

Комментарии