• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 марта 10:54

Тошкентда автомашинасига "мигалка" ўрнатиб ҳаракатланган Gelandewagen ҳайдовчи жазоланди

Қоидабузар ҳайдовчи тезликни меъёридан оширган ҳолда бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит қилиб автомашинани бошқарган.

351
0
uznews.uz

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг мониторинг гуруҳи орқали ижтимоий тармоқларнинг Instagram платформаси ўрганилганда, ушбу шахс ўзининг Instagram саҳифасига юқори тезликда ҳаракатланганлиги ва Mercedes-Benz автомашинасига мигалка ўрнатганлик ҳолати акс этган видеони жойлаганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан нисбатан МЖтКдаги тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашинаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.

"Мен 2026 йил 8 март кунидан 9 март кунига ўтар кечаси, яъни Сергели янги йўлида Mercedes-Benz автомобилига “мигалка” қўйиб, юқори тезликда ҳаракатландим. Яъни ўша ҳаракат давомида бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бериб қўйган бўлсам, минг бор узр сўрайман. Ҳозир мана бизларни шу сабабли, шу ишимиз бўйича чақиртиришди. Қонун ҳаммага баробар, биз қилган ишимиздан пушаймонмиз. Ижтимоий тармоқларга чиқиб кетибди бу видеомиз. Бошқаларга тавсия этмайман бунақа қилишлигини," - деди қоидабузар ҳайдовчи.

351
0

Комментарии