• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 марта 21:09

Ўзбекистон тарихида илк бор аёл судьялар ассоциацияси ташкил этилди

Халқаро аёл-судьялар кунига бағишланган учрашувда Ўзбекистон судьялари илк бор давлат мукофотлари билан тақдирланди. Тадбирда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этди.

524
0
t.me/SShMirziyoyeva

Тошкентда 10 март – Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон тарихида илк бор Ўзбекистон аёл судьялари ассоциацияси ташкил этилди ва мен ушбу воқеа муносабати билан барчамизни самимий қутлайман, дея хабар бермоқда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.

“Президентимиз томонидан хотин-қизлар ва болаларни зўравонлик ҳамда тазйиқлардан ҳимоя қилишга қаратилган муҳим фармон қабул қилинди. Бу – инсон тақдирини барбод қилиб, жиноятини “анъана” ниқоби остига яширишга, мавқеи ёки мансаби билан хаспўшлашга уринаётган кимсаларга қарши муросасиз қадамдир. Бу борада судялар ҳал қилувчи ўринга эга: қонун шундай ишлаши керакки, жиноятчи учун баҳона ҳам, “туйнук” ҳам қолмасин”, - дейди у.

Қайд этилишича, бунга эришиш учун судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва терговга қадар текширув органлари фаолиятининг самарадорлиги, масъулияти янада оширилади ҳамда зўравонликнинг ҳар қандай ҳолатига реал ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

“Биринчи бор айнан ушбу халқаро сана муносабати билан аёл судяларимиз давлат мукофотлари билан тақдирландилар. Мен буни қатъияти ва ҳалоллиги билан одил судловни амалга ошираётган инсонларга бўлган юксак ҳурмат ифодаси, деб биламан.

Зўравонлик атрофдагилар сукути ва мазлумларнинг қўрқуви ортига асло яширина олмаслиги керак. Биз ана шундай муҳитни барпо этишни мақсад қилганмиз”, - ёзади Саида Мирзиёева.

524
0

Комментарии