• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 марта 13:21

Марказий банк банк иловаларида пул ўтказиш мақсади функцияси пайдо бўлиши cабабини тушунтирди

Карталар ўртасида пул ўтказишда ўтказма мақсадини кўрсатиш функцияси нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш ва рақамли платформалар ўртасида рақобатни кучайтиришга қаратилган. Шу билан бирга, ушбу функцияни жорий этиш банклар учун ихтиёрий ҳисобланади.

242
0
uznews.uz

Айни пайтда баъзи банк иловаларида картага пул ўтказишда ўтказма мақсадини кўрсатиш функцияси пайдо бўлди. Бунда фойдаланувчи таклиф этилган мақсадлардан бирини танламасдан туриб транзакцияни амалга ошира олмайди.

Иловаларда пул ўтказиш пайтида қуйидаги мақсадлар кўрсатилган:

  • ўз картасига ўтказма
  • товарлар ёки савдо операциялари учун тўлов
  • озиқ-овқат ва овқатланиш харажатлари
  • қарзни қайтариш
  • моддий ёрдам
  • оила ёки қариндошларга пул ўтказиш
  • совға
  • етказиб бериш хизмати учун тўлов
  • ижара тўлови
  • коммунал тўловлар
  • саёҳат харажатлари
  • таълим харажатлари
  • тиббий харажатлар
  • хайрия бадали
  • миннатдорчилик учун
  • кўнгилочар харажатлар
  • инвестиция ўтказмалари

Бу янгилик бўйича Марказий банк изоҳ берди. Қайд этилишича, 2025 йил 10 декабрдаги президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида 17 февраль куни тижорат банкларига мобил иловалар орқали амалга ошириладиган P2P ўтказмаларида операция мақсадини кўрсатиш функциясини жорий этиш бўйича топшириқ юборилган.

«Таклиф этилаётган ўзгаришларнинг асосий мақсади — онлайн платформалар ўртасида соғлом рақобатни ривожлантириш ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажмини кенгайтиришдир. Бу эса ўз навбатида тижорат банклари ва тўлов ташкилотларининг мобил иловалари фойдаланувчилари учун янада қулай хизматлар ва афзалликлар яратишга хизмат қилади», — дея изоҳ берди регулятор.

Шунингдек, тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари ушбу функцияни ўзларининг ички сиёсати ва техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ихтиёрий тарзда жорий этишлари мумкинлиги таъкидланди.

242
0

Комментарии