Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги 83-сон қарорига кўра, инфратузилма тўловлари ва бошқа ажратмалар ҳисобидан пойтахтнинг 9 та туманида янги жамоат парклари ташкил этилади.
Яшил ҳудудларни барпо этишни молиялаштириш инфратузилма тўловлари ва бошқа тушумлар ҳисобидан амалга оширилади. Бундай механизм шаҳарда инвестиция ва қурилиш лойиҳалари доирасида шаклланадиган маблағларнинг бир қисмини яшил жамоат майдонларини ривожлантиришга йўналтиришни назарда тутади.
Шунингдек, қарорда янги боғлар консервация зонасига киритилиши кўзда тутилган. Бу уларнинг мақомини мустаҳкамлаш ва кейинчалик қуриш ёки бошқа мақсадларда фойдаланишдан ҳимоя қилишни англатади.
Шу тариқа, танлаб олинган 9 та ҳудуд учун йирик жамоат паркларини ташкил этиш ва кейинчалик уларга қўриқлаш мақомини бериш тартиби белгиланди. Лойиҳалар босқичма-босқич амалга оширилади.
Комментарии