• 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 089 сум
    23.49
  • 13 802 сум
    47.33
  • 154 сум
    -1.19
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 18 сентября 2020

Оҳангаронда йирик ЙТҲ: 2 киши вафот этди, 3 киши касалхонага ётқизилди

“Hyundai porter” автомашинаси тўхтаб турган тракторнинг тиркамасига келиб урилган.

1371
0
Тергов департаменти

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, кеча, 17 сентябрь куни соат 20:30 да ҳайдовчи, 35 ёшли Х.Т., “Hyundai porter” русумли автомашинани бошқариб, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ўзи билан бир йўналишда чапга қайрилиш учун (рухсат этилган жойда) тўхтаб турган ҳайдовчи 49 ёшли Б.У., нинг бошқарувидаги “Т-28” русумли тракторнинг тиркамасига келиб урилган.

Оқибатда “Hyundai porter” автомашинасининг йўловчилари яъни ҳайдовчи Х.Т.,нинг турмуш ўртоғи 32 ёшли С.Т., (аёл) тан жароҳатлари олиб  ходиса жойида ҳамда вояга етмаган 5 ойлик қизи Б.Б., Охангарон туман марказий шифохонасининг қабул бўлимига олиб келинган вақтда вафот этган. Бундан ташқари, Х.Т., ва унинг ўғиллари 12 ёшли Б.Б., 10 ёшли У.Б. ва 7 ёшли Х.Б.,лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан, туман марказий шифохонасига ётқизилган. 

Мазкур ҳолат бўйича, Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда жиноят иши вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1371
0