• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 марта 13:02

Ўзбекистонда аёлларга тазйиқ ва интернетдаги зўравонлик учун жавобгарлик жорий этилади

Президент Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли идораларга тегишли таклифлар тайёрлашни топширди.

187
0
AI

Ҳужжатга мувофиқ, Адлия вазирлиги Бош прокуратура, Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Омбудсман билан ҳамкорликда қуйидагилар бўйича жавобгарликни белгилаш юзасидан таклифлар киритиши топширилди:

— номусга тегиш;
— жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш;
— шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш;
— ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш;
— ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш;
— ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилишни назарда тутилган жиноятлар бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки терговни фақат прокуратура органлари томонидан амалга ошириш.

Шунингдек, ҳужжатда зўравонлик содир этган шахслар (агрессорлар) билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ҳамда ушбу жараёнда оила ва хотин-қизлар марказлари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

187
0

Комментарии