• 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 18 сентября 2020

Баъзи ҳокимлар $1000 пул мукофоти, баъзилари эса огоҳлантириш олди

Биринчи ярим йилликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини таъминламагани учун баъзи ҳокимлар огоҳлантирилди. Ой охирида улар лавозимидан озод этилиши мумкин.

1538
0
auz.uz

Ҳукуматнинг тегишли фармойиши билан, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини таъминлагани учун қуйидаги туман ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилди, дея хабар бермоқда ЎзА.  

-  Андижон вилоятининг Избоскан ва Қўрғонтепа туманлари;

-  Бухоро вилоятининг Ромитан тумани;

-  Наманган вилоятининг Норин тумани;

-  Сурхондарё вилоятинннг Музработ ва Қумқўрғон туманлари;

-  Хоразм вилоятининг Янгибозор тумани.

Ушбу туманлар ҳокимлари 10 млн сўм миқдорида, уларнинг биринчи ўринбосарлари 8 млн сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди. Мазкур рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Шунингдек, ушбу фармойиш билан 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўтган йилга нисбатан ўсиш суръатлари таъминланмаганлиги учун қуйидаги туманлар ҳокимлари огоҳлантирилди, уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига эса ҳайфсан берилди:

-  Бухоро вилоятининг Бухоро ва Жондор туманлари;

-  Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани;

-  Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани;

-  Самарқанд вилоятининг Булунғур;

-  Самарқанд ва Жомбой туманлари;

-  Тошкент вилоятининг Чиноз ва Ўрта Чирчиқ туманлари;

-  Фарғона вилоятининг Данғара, Риштон ва Ёзёвон туманлари.

2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари асосида юқоридаги рўйхатда қайд этилган туман ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари фаолиятига баҳо бериш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чоралари қўлланиши белгиланди.

1538
0