Ўзбекистон Республикасининг расмий делегацияси ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида музокаралар ўтказилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унда Россияга кириши тақиқланган ёки маҳаллий миграция қонунчилиги талабларини бузган Ўзбекистон фуқароларини афв қилиш масаласи кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилишга эришилди.
Россия ИИВ берган маълумотга кўра, Россияда тақиққа тушиб қолиш эҳтимолидан қочиб юрган, яъни рўйхатда турмаган 500,0 минг нафар фуқароларимиз бор.