• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 марта 11:04

Ҳокимлар учун оилавий “тур пакет”: икки туман ҳокимилари хориж сафарларига яқинларини юборди

Қўшработ тумани ҳокими Хитойда ташкил этилган семинарга хотини ва яқин қариндошини делегацияга қўшиб юборган. Каттақўрғон тумани ҳокимлиги делегация таркибига алоқадорлиги бўлмаган ҳокимлик ходими ҳам киритган. Антикоррупсия агентлиги ҳолатлар юзасидан маълумот берди.

380
0
uznews.uz

Самарқанд вилоятнинг Қўшработ ва Каттақўрғон туман ҳокимликлари мансабдор шахслари хизмат сафарларига яқин қариндошлари, шунингдек, сафарга бевосита алоқадор бўлмаган ходимлар юборилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Хитойда Марказий Осиё давлатларининг профессионал фермерлари учун ташкил этилган семинарга Қўшработ туман ҳокимининг ҳайдовчиси М.Т. ҳамда ҳокимнинг ўғли Д.Д.лар хизмат сафарига юборилган.

Бундан ташқари, Хитойда ташкил этилган “Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва қайта ишлашни ташкил этиш” бўйича махсус ўқув курсларида Қўшработ туманидаги соҳага алоқадор ҳокимлик вакиллари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари таклиф этилганлиги кўрсатилиб, 32 нафар шахсдан иборат делегация таркиби (рўйхат) тақдим этилган.

Бироқ, рўйхатни ўрганиш давомида айрим делегация вакиллари, жумладан, туман ҳокимининг турмуш ўртоғи М.Ш., ҳокимлик бошқа мансабдор шахсининг яқин қариндоши Ч.Ҳ.лар рўйхатга асоссиз равишда киритилганлиги маълум бўлди. Шунингдек, рўйхатдаги Н.Х. ва М.С.лар Қўшработ туманидаги 1-сон техникум ходимлари сифатида расмийлаштирилган бўлиб, аслида улар ушбу техникумда ишламаслиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан хорижий хизмат сафарига тўғридан-тўғри алоқадор бўлмаган ходимларни юбориш ҳолатлари мавжудлиги аниқланди.

Масалан, Каттақўрғон туман ҳокимлиги томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва савдо шартномалари бўйича янги келишувларга эришиш мақсадида 2025 йилнинг 22-30 май кунлари Хитойга хизмат сафари ташкил этилиб, делегация таркибига сафар мақсадларига тўғридан-тўғри алоқадорлиги бўлмаган ҳокимлик ходими ҳам киритилган.

Шу каби, Давлат Раҳбарининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонида мансабдор шахсларнинг хорижий хизмат сафарлари ҳақидаги ахборотлар очиқ эълон қилиниши белгиланган бўлишига қарамай, Каттақўрғон ҳамда Қўшработ туман ҳокимликлари томонидан ушбу маълумотлар асоссиз равишда яширилганлиги аниқланди.

Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

380
0

Комментарии