• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 февраля 11:55

ФИФА Мексикадаги тўқнашув сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказмайдими?

ФИФА президенти Жанни Инфантино ва мамлакат президенти Клаудия Шеинбаум Мексикадаги зўравонлик ортидан мухлислар орасида пайдо бўлган саволга жавоб беришди.

692
0
AFP

ФИФА раҳбари Жанни Инфантино сешанба куни AFP агентлигига берган интервьюсида, Мексикада гиёҳванд моддалар картели етакчисининг ўлдирилиши натижасида юзага келган зўравонлик ҳақидаги илк изоҳларида Мексиканинг Жаҳон чемпионати ўйинларини ўтказиши ҳақида "жуда хотиржам" эканлигини айтди. 

"Жуда хотиржамман, ҳамма нарса яхши. Бу ажойиб бўлади", - деди Инфантино.

Маълумот учун, Мексика 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатини ўтказадиган учта мамлакатдан бири, Қўшма Штатлар ва Канада билан бир қаторда.

Мексиканинг Гвадалахара шаҳри қудратли (CJNG) — жиноий ташкилот раҳбарининг ўлимидан кейин содир бўлган зўравонликдан ларзага келди. Ҳодисадаги тўқнашувлар пайтида камида 74 киши ҳалок бўлган.

Аввалроқ Мексика президенти Клаудия Шеинбаум ҳам Жаҳон чемпионати мухлислари учун "ҳеч қандай хавф йўқлиги"га ва уларнинг хавфсизлиги учун "тўлиқ кафолатлар" тақдим этилишига ишонтирган эди.

692
0

Комментарии