• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 24 февраля 10:47

Telegram'да болалар порнографиясини тарқатган фуқаролар ушланди

Telegram каналлари маъмурлари вояга етмаганлар иштирокида тақиқланган контентни тарқатиб, бошқа ижтимоий тармоқларда сотган ва ноқонуний даромад олган.

3711
0
Видеодан кадр

Жиззах вилояти ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Telegram мессенжерида вояга етмаганлар иштирокидаги ахлоқсиз ва порнографик мазмундаги материалларни тарқатган шахс аниқланди.

У ўзининг 442 нафар обуначиси бўлган канали орқали 403 турдаги болалар порнографик материалларини тарқатган.

"Қизиқиш юзасидан шунга ўхшаш Telegram-каналга қўшилганимдан сўнг, ўзим ҳам катталар ва вояга етмаганлар иштирокидаги турли хил порнографик видеолар мавжуд бўлган канал яратишга қарор қилдим. Қилган ишимдан афсусдаман," - деди маҳбус.

Тошкент вилоятида яшовчи 21 ёшли йигит Telegram мессенжерида қизлар номидан 6 та канал очиб, у ерга жами 3750 та порнографик материал жойлаштирган. Маълум бўлишича, у бошқа ижтимоий тармоқларда 837 нафар шахсга вояга етмаганлар иштирокидаги порнографик маҳсулотларни сотиб, 29,2 млн сўм даромад олган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 130-моддаси 3-қисми (порнографик маҳсулотларни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

3711
0

Комментарии