• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 февраля 10:52

Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси Бош котиби лавозимига қайта сайланди

Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси Бош котиби лавозимига қайта сайланди.

280
0
Ижтимоий тармоқ

Корея халқ демократик республикаси раҳбари Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси (КМП) Бош котиби лавозимига қайта сайланди. Бу қарор партия қурултойида делегатларнинг бир овоздан қўллаб-қувватлаши билан қабул қилинган. 

Маълум қилинишича, қурултой давомида партия фаолиятининг сўнгги йиллардаги натижалари муҳокама қилинган ҳамда мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши, мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ташқи сиёсат йўналишлари бўйича устувор вазифалар белгилаб олинган.

Ким Чен Ин 2021 йил январь ойида бўлиб ўтган VIII қурултойда КМП Бош котиби этиб сайланган эди. Янги қарор билан у партия ва давлат раҳбари сифатида ўз ваколатларини давом эттиради.

Корея Меҳнат партияси  Корея 1945 йилда ташкил этилган бўлиб, КХДРдаги ҳукмрон сиёсий куч ҳисобланади ва мамлакатдаги асосий сиёсий қарорлар айнан ушбу партия орқали қабул қилинади.

280
0

Комментарии