• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 февраля 10:13

Самарқанддаги тергов изоляторида газ таъминоти корхонасининг собиқ бўлим бошлиғи вафот этди

Ички ишлар вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.

471
0
uznews.uz

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумангаз таъминоти корхонасида фаолият юритган, собиқ бўлим бошлиқларидан бири Каттақўрғон шаҳридаги ҳибсхонадан ўлик ҳолда уйига қайтгани ҳақида хабарлар тарқалди.

ИИВ Матбуот хизмати мазкур маълумот юзасидан изоҳ берди.

Хабар қилинишича, 18 февраль куни фирибгарлик ва пора беришда айбланиб қўлга олинган, 2-тур қандли диабет билан оғриган 35 ёшли Кодиржон Хайруллаев шифохонага олиб борилган ва бу ҳақда унинг акаси хабардор қилинган.

Зарур тиббий муолажалардан сўнг, шифокорлар хулосасига кўра, унинг соғлиги қониқарли деб топилган. 20 февраль куни у ҳибсхонага қайта олиб келинган.

21 февраль соат тахминан 17:35 да аҳволи ёмонлашгани сабабли яна шифохонага етказилган. Шу куни соат 18:00 атрофида у вафот этган.

Дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, ўлим 2-тур қандли диабетнинг оғир асоратлари оқибатида юз берган. Танасида ҳеч қандай тан жароҳати излари аниқланмаган.

Ҳозирда ҳолат прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.

471
0

Комментарии