• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 февраля 11:52

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик ва нисбатан салқин об-ҳаво кутилмоқда

Синоптиклар яқинлашиб келаётган дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати пасайиши ва ёмғир ёғишини тахмин қилмоқда.

358
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Куннинг ўртасига келиб ҳаво 20-25 даража илиққача исийди. 

Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати республика шимолида 8-13 даража атрофида бўлади. Эртага Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

21 февраль куни кечаси ва эрталаб республиканинг кўпчилик ҳудудларида (Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари) ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида эрталаб ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 21 февраль куни ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин.

21 февралда кундузги ҳаво ҳарорати меъёрий қийматларгача пасаяди ва 9-14 даража илиқ атрофида бўлади.

22 февраль – якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат 15-18 даража илиққача кўтарилади.

Дам олиш кунлари кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тошкентда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 22-24 даража илиқ бўлади.

Эртага 21 февралда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

22 февраль – якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади.

Шамол ўзгарувчан йўналишда 3-8 м/с тезликда эсади, 20 февралда кечқурун ва 21 февралда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.

358
0

Комментарии