• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 февраля 22:52

ХДП Тошкент ҳокимидан йўл тўсиқлари хавфсизлиги бўйича ҳисобот талаб қилди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳрида йўл ажратувчи тўсиқлар ўрнатилиши хавфсизлиги масаласида шаҳар ҳокимидан ҳисобот талаб қилди.

459
0
t.me/Tashkent_Land

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида йўлларнинг ажратувчи қисмларига панжаралар ўрнатиш ишлари бошланган эди. Бу эса пойтахт аҳолиси орасида йўл-транспорт ҳодисалари сони ошиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар ва норозиликларга сабаб бўлди.

Тошкент шаҳар ҳокимиятида изоҳ беришларича, амалга оширилаётган чора-тадбирлар пойтахт кўча-йўл тармоғини тизимли модернизация қилишнинг бир қисми ҳисобланади. Қабул қилинган қарорлар ҳаракат хавфсизлиги, кўчалар ўтказувчанлиги ва шаҳар муҳити сифатини таъминлаш ўртасида мувозанатга эришишга қаратилган.

Бироқ пойтахт кўчаларида йўл тўсиқларининг ўрнатилиши Ўзбекистон Халқ демократик партияси электорати орасида ҳам асосли эътирозлар ва қатор муҳим саволларни келтириб чиқарди.

Шу муносабат билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги мазкур партия фракцияси аъзоси Анвархон Темиров Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзаков номига депутатлик сўрови юборди.

Сўровда жамоатчилик ва партия электоратини хавотирга солаётган қуйидаги масалалар кўтарилган:

— Тошкент кўча ва йўлларида ҳаракат йўналишларини ажратувчи металл тўсиқларни ўрнатиш йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга хизмат қилиши ҳақидаги фикр қай тарзда асосланган?

— Металл тўсиқлар ва бошқа барьерларни ўрнатиш масаласида мутахассислар билан маслаҳатлашувлар ўтказилганми? Уларнинг фикрлари инобатга олинганми? Бу борада илмий асосланган таҳлилий маълумотлар мавжудми?

— Бундай чора пиёдалар ва йўловчилар учун хавф туғдириши мумкинлиги тан олинганига қарамай, нима сабабдан яна ажратувчи металл тўсиқлар амалиётига қайтилмоқда ва бунинг учун катта давлат маблағлари сарфланмоқда?

— Зич қурилиш ҳудудлари ва интенсив ҳаракат мавжуд жойларда пиёдаларнинг кўчани қулай ва тез кесиб ўтиши, шунингдек пиёдалар ўтиш жойларини ташкил этиш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?

— Ҳозирги тўсиқлар қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва стандартлар асосида лойиҳалаштирилмоқда ва ўрнатилмоқда? Бундай металл тўсиқлар ўрнатилиши пиёдалар ва йўловчилар хавфсизлигини кафолатлайдими?

Депутатлик сўровида «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасига таяниб, кўтарилган саволлар юзасидан асосли тушунтириш ёки расмий позиция баён этиш сўралган.

459
0

Комментарии