• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 19 февраля 22:16

Наманганда кундузги парваришлаш марказининг 11 ёшли тарбияланувчиси ЙТҲда вафот этди

Бахтсиз ҳодиса болаларни кундузги парваришлаш марказига олиб бориш вақтида содир бўлган. Беш киши жароҳат олган.

4780
0
uznews.uz

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 18 февраль куни тахминан соат 08:30 да содир бўлган.

Наманган вилояти Норин туманидаги "Умид чироғи" кундузги парваришлаш марказига 6 нафар вояга етмаган ногиронлиги бўлган болаларни олиб кетаётган автомобиль ЙТҲга учради.

Ҳодиса оқибатида тарбияланувчилардан бири, 11 ёшли Ш.Х. олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Қолган 5 нафар болага туман тиббиёт бирлашмасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

4780
0

Комментарии