• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 18 февраля 14:28

Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил қилган шахслар ушланди

Мусодара қилинган моддаларнинг "қора бозор"даги қиймати 300 минг АҚШ долларини ташкил этди.

3073
0
t.me/tviib

Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан ДХХ ҳудудий бошқармаси ҳамда туман ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари ҳамкорлигида Юқори Чирчиқ туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 20–26 ёш орасидаги 4 нафар шахс туманнинг "Нурафшон" маҳалласидаги вақтинча ижарага олинган хонадонда қўлбола усулда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тайёрлаш мақсадида "нарколаборатория" ташкил этгани аниқланди.

Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди. Текширувлар давомида ушбу манзилдан 3 кг "прегабалин", 25 кг "трилон", 20 литрлик идишларда суюқлик ва прекурсорлар, бўш капсулалар ҳамда 3 минг дона бўш флакон топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Суриштирув давомида гумонланувчилар лабораторияни ташкил этиш бўйича кўрсатмаларни интернетдаги наркодўкон кураторларидан олиб, уларнинг молиявий кўмагида иш юритгани аниқланди. Дастлабки маълумотга кўра, мусодара қилинган моддаларнинг "қора бозор"даги қиймати 300 минг АҚШ долларини ташкил этиб, 50 мингдан ортиқ дозадаги дорилар тарқатилишининг олди олинди.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 251(1) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3073
0

Комментарии