• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 февраля 14:26

Тошкентда ипотека кредитининг энг юқори миқдори 480 млн сўмгача оширилади

Жорий йилги ипотека дастурида 23 трлн сўм молиялаштириш ва ипотека кредитларининг максимал миқдорини ошириш кўзда тутилган.

403
0
uznews.uz

2026 йилда ипотека дастурларига 23 трлн сўм йўналтирилади, дейилади президентнинг 16 февралдаги қарорида.

Шундан 12,2 трлн сўм давлат бюджети маблағлари, 7,8 трлн сўм тижорат банклари маблағлари, 3 трлн сўм "Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" АЖ маблағлари ҳисобланади.

Шунингдек, ҳужжат билан Тошкент шаҳрида ипотека кредитининг энг юқори миқдори 480 млн сўм, ҳудудларда 380 млн сўм этиб белгиланмоқда.

Бундан ташқари, ипотека кредитларини субсидиялаш учун 2,7 трлн сўм ажратилади.

Ажратилган маблағлар ҳисобидан 73 мингдан ортиқ оила уй-жой билан таъминланиши, 30 мингга яқин фуқарога ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилиши кутилмоқда.

403
0

Комментарии