• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 февраля 14:13

Ўзбекистонда фаол фуқаролар давлат хизматлари ва таълим учун чегирмалар билан рағбатлантирилади

Президент фармонига мувофиқ, жамиятнинг ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги ролини ошириш мақсадида «Ижтимоий фаолликни рағбатлантириш» лойиҳаси амалга оширилади.

493
0
uznews.uz

Янги ташаббус доирасида фуқаролар қуйидаги жамоатчилик ишларида иштирок этгани учун рағбатлантирилади:

  • «Яшил макон» ва бошқа экологик лойиҳаларда иштирок этиш;
  • кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга кўмак бериш;
  • маҳалла даражасида оилавий низоларни ҳал қилишда жамоатчилик медиатори сифатида иштирок этиш;
  • маҳалланинг инфратузилмавий муаммоларини ҳал қилишда қатнашиш;
  • маҳаллаларда ёшларга хорижий тиллар ва касб-ҳунарларни бепул ўқитиш.

Фуқаролар ҳиссасини ҳисобга олиш учун амалда ишланган вақт асосида балл тўплаш тизими (Time banking) жорий этилади. Фаоллик кўрсаткичларига қараб давлат томонидан қуйидаги имтиёзлар берилади:

  • давлат хизматларини тўлашда 10% чегирма;
  • олий таълим муассасаларида контракт пулининг 5% қисми қоплаб берилиши;
  • автокредитлар бўйича 3% гача компенсация.

Кутилишича, камида 350 минг нафар фуқаро жамият муаммоларини ҳал этишда фаол иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Жамоатчилик фаолияти ҳажми 1–1,5 миллион соатга етиши режалаштирилган.

493
0

Комментарии