• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 февраля 23:05

Фарғонадаги “дом”да портлаш содир бўлди — қурбон бор (видео)

Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

428
0
Видеодан кадр

Фарғона вилояти ФВБ Матбуот хизмати хабарига кўра, 16 февраль соат 21:18 да Қўқон шаҳар “Муқимий” кўчасида кўп қаватли уй ёнаётганлиги тўғрисида “112” тизими орқали Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. 

Ёнғин жойига ёнғин қутқарув экипажлари соат 21:23 да етиб бориб, 21:25 да ўраб олиниб, 21:32 да ёнғин батамом ўчирилди.

Ёнғин газ ва ҳаво аралмасининг чақнаши оқибатида содир бўлган бўлиб, 28-уйнинг 50 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ҳамда уй жиҳозлари ёнган.

Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 1 нафар фуқаро вафот этган.

Ҳозирда ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.

428
0

Комментарии